Жаҳон

Германия Украинага 60 та ракета етказиб бермоқчи

Уларнинг қиймати тахминан 60 миллион евро.

Германия Украинага 60 та ракета етказиб бермоқчи

 

 

Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими учун ракеталар яқин вақт ичида етказиб берилади. Тахминан 60 миллион евро қийматидаги ракеталар Германия Мудофаа вазирлиги захираларидан ажратилади. Бу келишувга Германия Мудофаа вазири Борис Писториуснинг Киевга ташрифи чоғида эришилган.

 

Шунингдек, Германия январ охиригача Полшанинг Украина билан чегараси яқинидаги Жешув шаҳрига Patriot мудофаа тизимларини жойлаштириши хабар берилди.

 

“Биз Жешувнинг логистика маркази сифатидаги аҳамиятини жуда яхши тушунамиз, бу ҳудуд айниқса Украинага ёрдам кўрсатишда муҳим ҳисобланади. Январ ойида шахсан ўзим Жешувга бораман ва у ерда Patriot мудофаа тизимларини ишга туширилишини таъминлайман”, — деди Писториус Киевдаги матбуот анжуманида.

 

Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Жешувда иккита Patriot тизими ва 200 нафар немис ҳарбийларини жойлаштириш режалаштирилган. Ҳозирда Жешувда аллақачон норвегиялик ҳарбийлар бригадаси, NASAMS мудофаа тизими ва тўртта F-35 қирувчи самолёти жойлаштирилган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Германия Украинага 60 та ракета етказиб бермоқчи | Zamon.uz