Исроил ва ҲАМАС сулҳ бўйича келишувга еришди
Келишув доирасида икки томон маҳбус алмашади.

Келишув имзоланганини бир қанча араб оммавий ахборот воситалари ва АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ҳам маълум қилди.
Битимнинг олти ҳафта давом этиши режалаштирилган биринчи босқичида ўт очишни тўхтатиш режими жорий этилади. ҲАМАС 33 нафар исроиллик гаровга олинган шахсни, жумладан барча аёлларни, болаларни ва 50 ёшдан ошган эркакларни озод қилади.
Ҳар бир озод этилган исроиллик фуқаро эвазига, Исроил қамоқхоналаридан 30 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилинади, ҳарбий хизматчилар эвазига эса 50 нафардан фаластинлик маҳбус қўйиб юборилади.
Бундан ташқари, ҳар куни Ғазо секторига 600 та гуманитар ёрдам ортилган юк машинаси кириб келишига рухсат берилади. Келишувнинг иккинчи босқичи бўйича музокаралар биринчи босқичнинг 16 кунига келиб бошланиши керак







