Жаҳон

АҚШ Хитойнинг 37 та компаниясига санкция киритди

Бу Хитойда мажбурий муҳнатдан фойдаланиш билан боғлиқ.

АҚШ Хитойнинг 37 та компаниясига санкция киритди

АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги (DHS) Хитойда мажбурий меҳнатдан фойдаланишни тақиқлашга қаратилган қонун (UFLPA) доирасида яна 37 та Хитой компаниясини маҳсулот импорти тақиқланган ишлаб чиқарувчилар рўйхатига киритди.

 

2022 йилда тузилган мазкур рўйхатда энди жами 144 та корхона мавжуд. Санкциялар текстиль, қуёш панеллари ишлаб чиқарувчилари ва тоғ-кон саноати компанияларини қамраб олади. Улар орасида Zijin Mining Group, Donghai JA Solar Technology, Hongyuan Green Energy ва Huafu Fashion компаниялари, шунингдек, ушбу компаниянинг 25 та шўъба корхонаси бор.

 

2022 йил июнида кучга кирган UFLPA қонуни Хитой, хусусан, Синжон-Уйғур мухтор вилоятида мажбурий меҳнат ва инсон ҳуқуқлари бузилишларига қарши курашишни мақсад қилган.

 

Ушбу қонун қабул қилиниши натижасида кўплаб компаниялар ўз маҳсулот етказиб бериш тармоқларини қайта текширишга мажбур бўлди. АҚШ божхона ва чегара назорати хизмати маълумотларига кўра, қонун қабул қилинганидан буён умумий қиймати $3,68 миллиардга тенг маҳсулотлар мамлакатга киритилиши тақиқланган ёки тўхтатилган.

 

Мазкур чора-тадбирлар Хитойнинг ишлаб чиқарувчи компаниялари маҳсулотлари халқаро бозорга чиқиш жараёнига жиддий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

 

Камола Одилова тайёрлади

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

custom img

Қариялар уйидаги ёнғин: 16 киши вафот этди

Ҳозирда фожиа сабаби ўрганилмоқда.

custom img

112 га қўнғироқ: 66 ёшли аёл 4 метрлик қудуққа тушиб кетди

Аёл эҳтиётсизлиги оқибатида ҳовлисидаги қудуққа тушиб кетган.

custom img

Си Цзиньпин Ҳиндистонда: етти йилдан кейинги илк ташриф

Хитой раиси Ҳиндистонга ташрифи давомида Бош вазир Нарендра Моди билан икки томонлама музокаралар ўтказади.

custom img

Республикачилар мағлуб бўлса, Эронга янада қаттиқроқ чоралар кўрилиши мумкин — Трамп

АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

custom img

Исроил Ҳизбуллоҳ базасини портлатди: портлаш 4,1 магнитудали зилзилага сабаб бўлди

2 километрдан ортиқ узунликдаги иккита туннелни йўқ қилиш учун 1 минг тоннадан ортиқ портловчи модда ишлатилган.

custom img

Эрон баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни қайта бошлагани айтилмоқда — WSJ

Эронда баллистик ракеталар ишлаб чиқариш қайта тиклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, мамлакатнинг айрим ерости иншоотларида ракета йиғиш ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"