Жаҳон

Қаҳва энди хавфли бўлиши мумкин

Майдаланган қаҳваларда ҳашаротлар аниқланмоқда.

Қаҳва энди хавфли бўлиши мумкин

Қаҳва истеъмоли баъзи инсонларда аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин, деб хабар бермоқда мутахассислар. Ушбу ҳолат айниқса моллюскалар аллергиясига эга бўлган одамларда кузатилади.

 

Лондондаги умумий амалиёт шифокори доктор Сармед Мезҳернинг сўзларига кўра, қаҳва доналарини йиғиш, қайта ишлаш ва майдалаш жараёнида маҳсулот таркибига кичик ҳашаротлар, жумладан, суварак қисмлари тушиб қолишининг тўлиқ олдини олиш имкони йўқ.

 

АҚШ Озиқ-овқат ва дори-дармонларни назорат қилиш бошқармаси ҳисоб-китобларига кўра, йиғилган қаҳва доналари халтасининг 10 фоизи ҳашарот қолдиқларидан иборат бўлиши мумкин. Бу кўрсаткич инсон саломатлиги учун хавфли эмас, аммо моллюскалар аллергиясига эга одамларга майдаланган қаҳвадан воз кечиш тавсия этилади. Сабаби, ушбу ҳашаротларда мавжуд тропомиёзин оқсили уларда аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин.

 

Енгил аллергик аломатлар қизил тошма, оғизда қичишиш, лаблар, юз ёки кўзларда шиш, қорин оғриғи ёки қусишни ўз ичига олади. Жиддий ҳолатларда эса анафилактик шок юзага келиши мумкин.

 

“Қаҳва таркибида ҳашарот қисмларининг мавжудлиги ғалати туюлиши мумкин, аммо бу даражалар инсон саломатлиги учун хавф туғдирмайди”, – дейди доктор Mezher.

 

Қаҳва ичимлиги isteʼmolchilari ушбу maʼlumotlarni инобатга олишлари ва ўз саломатликларига нисбатан эҳтиёткор бўлишлари тавсия этилади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.