Жаҳон

Россия қўшинлари Киев ва Запорожега ҳужум қилди

Оқибатда қурбон бўлганлар ва ярадорлар бор.

Россия қўшинлари Киев ва Запорожега ҳужум қилди

18 январ куни тонгда Россиянинг Киевга қилган ҳужуми оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлгани ҳақида шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко маълум қилди. 

 

“Россия ракеталари ва дронлари ҳужумига учраган Украина пойтахтида ёнғинлар, турар жой биноси, сув таъминоти қувури ва “Лукьяновская” метро бекатига зарар етди. Портлашлардан сўнг метро бекати ёпилди”, — дея маълум қилди Киев мэри Виталий Кличко. 

 

Бундан ташқари, бугун тонгда Россия Запорожега ҳам ракета ҳужуми уюштирди. 

 

Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Фёдоровнинг сўзларига кўра, Россия ҳужуми натижасида 10 киши яраланган, уларнинг барчаси касалхонага ётқизилган. Зарбалар оқибатида турар жой биноларига зарар етказилган. 

 

“Ўтган бир сутка мобайнида Россия қўшинлари Запороже вилоятининг тўққизта аҳоли пунктига 241 марта турли қуроллар билан ҳужум қилди”, — дея қўшимча қилди Фёдоров.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.