Жаҳон

Ер юзида ҳалокатли мегазилзила кутилмоқда

Унда қурбонлар сони 320 мингдан ошиши мумкин.

Ер юзида ҳалокатли мегазилзила кутилмоқда

Геологлар ва сейсмологларнинг тахминига кўра, кейинги энг катта зилзила яқин ўн йилликларда содир бўлиши мумкин.

 

Геологлар ва сейсмологлар яқин 30 йил ичида Ер юзида ҳалокатли мегазилзила содир бўлиши эҳтимолини 80 фоиз деб баҳоламоқда. Бу зилзила Япониянинг энг катта ороли Хонсю жанубидан ўтувчи 900 километр узунликдаги Нанкай жарлигида юз бериши мумкин. Илмий маълумотларга кўра, бу ҳудудда 79 йил аввал 8,1 магнитудали зилзила содир бўлган ва бу табиий офат катта талафотларга олиб келган эди.

 

Нанкай жарлиги Евросиё ва Филиппин тектоник плиталарининг тўқнашган ҳудуди бўлиб, сейсмик фаолликнинг марказий нуқтаси ҳисобланади. Бу ерда плиталарнинг бир-бирига ботиши натижасида улкан миқдордаги энергия ажралиб чиқади. Олимлар таъкидлашича, ушбу ҳудудда содир бўлиши кутилаётган мегазилзила олдинги офатлардан ҳам каттароқ талафот келтириши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, 1946 йилги зилзилада 1362 киши ҳалок бўлган, 36 мингдан ортиқ уй вайрон бўлган, ва цунамилар 6 метргача баландликка етган эди.

 

Нанкай жарлигидаги эҳтимолий зилзиланинг кучи 2011 йилдаги Буюк шарқий Япония зилзиласидан ҳам каттароқ бўлиши, қурбонлар сони эса 320 мингдан ошиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Япон ҳукуматининг фикрича, ушбу жараёнга қарши кураш стратегияси миллий хавфсизликнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

 

Мутахассислар ушбу ҳудуддаги зилзилалар статистик жиҳатдан ҳар 90-150 йилда содир бўлишини айтмоқда. Бироқ замонавий технологиялар ва кузатувларга қарамай, зилзила вақтини олдиндан аниқ айтиш ҳалигача мушкул вазифа бўлиб қолмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Ер юзида ҳалокатли мегазилзила кутилмоқда | Zamon.uz