Жаҳон

Туркияда ёниб кетган меҳмонхона бузилмоқда

Ҳодиса оқибатида 79 киши ҳалок бўлганди.

Туркияда ёниб кетган меҳмонхона бузилмоқда

Туркия ҳукумати ёнғин пайтида 79 киши ҳалок бўлган Grand Kartal меҳмонхонасини бузишга қарор қилди.

 

Қарор бинони текшириш натижаларини олгандан кейин қабул қилинди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, меҳмонхонанинг асосий юк кўтарувчи устунлари жиддий шикастланган ва бино яроқсиз ҳолга келган. Кейинчалик ҳудудни қайта ташкил этиш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш режалаштирилган. Маълумотларда кўра, бузилишнинг бошланиш вақти яқин кунларда эълон қилинади.

 

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Болу провинциясидаги тоғ-чанғи курортида жойлашган меҳмонхонада ёнғин 22 январга ўтар кечаси содир бўлганди. Мамлакат ички ишлар вазири Али Ерликайнинг сўзларига кўра, 12 қаватли ёғоч меҳмонхонанинг ресторан қисмида ёнғин содир бўлган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига тахминан 40-45 дақиқадан сўнг етиб келишган ва узоқ вақт давомида оловни ўчира олишмаган.

 

Одамлар эвакуация қилинган, баъзилари деразадан сакраб омон қолишга ҳаракат қилишган. Ёнғин оқибатида жами 79 киши ҳалок бўлди ва 51 киши яраланган.

 

Комила Одилова тайёрлади

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Туркияда ёниб кетган меҳмонхона бузилмоқда | Zamon.uz