Жаҳон

АҚШдан 975 нафар ўзбекистонлик депортация қилиниши мумкин

Яна 14 миллион ўзбекистонлик норезидент рўйхатига киритилган.

АҚШдан 975 нафар ўзбекистонлик депортация қилиниши мумкин

АҚШда 975 нафар ўзбекистонлик ноқонуний мигрант депортацияси хавфи остида турибди. Улар Иммиграция ва божхона назорати (ICE) агентлиги тизимида депортация тўғрисидаги якуний қарорни олган, аммо ҳозирда ҳибсда бўлмаган 14 миллион норезидент рўйхатига киритилган.

 

Fox News’нинг хабар беришича, рўйхатда энг кўп фуқаролари бўлган давлатлар қаторига Гондурас (261 651), Гватемала (253 413), Мексика (252 044) ва Сальвадор (203 822) киради. Хитой, Гаити, Венесуэла каби мамлакатлардан ҳам ўн минглаб одамлар депортация хавфи остида.

 

АҚШ ҳукумати ноқонуний муҳожирларни қайтариш жараёнида қийинчиликларга дуч келмоқда, таъкидлади нашр. Хусусан, айрим давлатлар ўз фуқароларини қабул қилишдан бош тортаётган бўлса (Хитой, Россия, Эрон ва Куба каби 15 давлат), баъзи шахслар ҳуқуқий ҳимоя ёки бошпана сўраш жараёнидан ўтмоқда.

 

Fox News’нинг ёзишича, 2021 йилдан сўнг депортация ҳужжатларига жойлаштирилган мигрантлар сони тезликда ўсган ва 2023 йилда 3,7 миллиондан 7 миллионга етган. Уларнинг аксарияти яқинда чегарани кесиб ўтган бўлса, баъзилари АҚШда ўнлаб йиллар давомида яшаб келади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШдан 975 нафар ўзбекистонлик депортация қилиниши мумкин | Zamon.uz