Жаҳон

“Келажакда дунёда қанча одам бўлса, шунча роботлар бўлади”

Илон Маск бу йил 10 000 та одамсимон робот ишлаб чиқармоқчи.

“Келажакда дунёда қанча одам бўлса, шунча роботлар бўлади”

Tesla раҳбари Илон Маск компания 2025 йилда 10 000 та Optimus гуманоид роботларини ишлаб чиқаришга тайёрлигини айтди.

 

Хабарларга кўра, Маскнинг ўзи бу қийин иш эканлигини ва ишлаб чиқариш режалаштирилганидан камроқ бўлиши мумкинлигини тан олган бўлсада, у Тесла заводларида ишлаб чиқариш жараёнларига ёрдам бериш учун қўлланиладига бир неча минг роботларнинг чиқарилишига ишонч билдирди.

 

Optimus роботлари ҳақидаги масала айниқса 2024 йилда автомобиль бизнеси савдоси кескин пасайганидан кейин инвесторларнинг қизиқишини кучайтирди. Компания аллақачон ўз заводларида бир нечта роботларни синовдан ўтказмоқда, аммо тақдимотларда улар ҳали ҳам автоном эмаслиги ва уларнинг ҳаракатлари ва суҳбатлари учун операторлар жавобгар эканлиги таъкидланган.

 

Tesla ойига 1000 та Optimus роботини яратиш учун ишлаб чиқариш линиясини яратмоқда ва ҳажмини йилига 100 миллион роботгача оширишни мақсад қилмоқда. Маск бу роботлар компаниянинг асосий даромад манбайи бўлишини кутмоқда.

 

Роботларни сотиш келгуси йилда бошланиши режалаштирилган. Маскнинг ҳисоб-китобларига кўра, роботнинг нархи 20 минг долларни ташкил этади, бу замонавий аналоглардан бир неча баравар кам.

 

Ғояга кўра, бундай роботлар одамларнинг айрим ишларини бажаришга мўлжалланган.

 

Комила Одилова тайёрлади

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.