Швециядаги мактабда отишма юз берди
Оқибатда 11 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди.

Фожиа Эребру шаҳрида содир бўлган, унинг сабаблари ўрганилмоқда. Полиция ўт очган шахснинг шериклари борлигини истисно қилмаяпти, дея хабар беради Aftonbladet.
Расмийлар одамларни отишма содир бўлган ҳудуддан узоқроқ туришга чақирган.
Мамлакат бош вазири аллақачон буни Швеция тарихидаги энг даҳшатли оммавий отишма деб атади.







