Трамп Ғазо секторини бузишни таклиф қилди
Фаластин ҳукумати эса бунга қатъий қарши чиқди.

АҚШ президенти Доналд Трамп Ғазо секторини қайта тиклаш истиқболлари ҳақида кескин баёнот берди. Трампнинг сўзларига кўра, ушбу анклавни тиклаш мумкин эмас.
Трампнинг Ғазо сектори яшаш учун яроқсиз ҳудудга айлангани, шунинг учун ягона йўл анклавнинг шаҳар ҳудудларини бутунлай вайрон қилиш кераклигини таъкидлади.
“Уруш учун кўп нарса нарса қолмади. Бу ер бузилиши керак бўлган жой. Бутун шаҳар йўқ бўлиб кетган. Бу хавфсиз эмас, бу антисанитария. Бу одамлар яшашни хоҳлайдиган жой эмас”, дейди Доналд Трамп.
АҚШ раҳбарининг сўзларига кўра, Фаластин анклавидаги аҳоли кўчирилиши керак. Шу билан бирга, Трамп АҚШ Яқин Шарқ давлатлари ресурсларига таяниб, бу жараённи молиялаштирмаслигини таъкидлади.
Фаластин ҳукумати, ўз навбатида, Ғазо аҳолиси ўз ерларини тарк этмаслигини айтиб, кўчириш режаларига қатъий қарши чиқди.
Комила Одилова тайёрлади







