Хитойда 100 дан ортиқ машина аварияга учради
Бунга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган.

Хитойнинг Хенан провинциясида юздан ортиқ автомобиль иштирокида бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақида маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
Мамлакат шарқидаги Хенан провинциясида юздан ортиқ машина автоҳалокатга учраб, йўлда йиғилиб қолган. Йўлда бўлган барча одамлар бу металл уюмининг кенгайиб кетишининг гувоҳи бўлишмоқда. Магистраль йўлда ўнлаб метрлик тирбандлик ҳосил бўлган.
Видео изоҳларда ҳайдовчилар ва йўловчилар яхши эканлиги айтилган. Ҳодисага қалин туман сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда, бундан ташқари, асфальт нам ва сирпанчиқ бўлганлиги қўшимча қилинди.







