Бразилияда самолёт автобус устига қулаб тушди
Тўқнашув натижасида кучли ёнғин юзага келган.

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида самолёт автобус билан тўқнашди.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан эрталаб соат 07:20 да Барра-Фунда туманидаги Маркиз де Сан-Винсенте проспектида содир бўлган. Тўқнашув натижасида кучли ёнғин юзага келган.
Воқеа жойидан олинган видеоларда самолёт алангага ўралгани акс этган. Ҳозирда тезкор хизматлар ёнғинни бартараф этиш билан шуғулланмоқда.
Ҳодиса тафсилотлари ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча аниқ маълумот берилмаган.







