Трамп Эрон билан “ядровий битим” тузмоқчи
Келишув тафсилотлари ҳозирча очиқланмади.

"Мен буни жаҳаннам каби дахшатли бомбардимонлардан афзал кўрган бўлардим. Улар ўлишни хоҳламайди. Ҳеч ким ўлишни истамайди", — деди АҚШ президенти.
Шу билан бирга, Доналд Трамп Эрон билан режалаштирилаётган келишув тафсилотларини ошкор қилишдан бош тортди.
"Мен уларга нима демоқчи эканлигимни айтишим мумкин эди, умид қиламанки, улар ҳозир ўйлаётган режаларини амалга оширмасликка қарор қилишади. Менимча, улар ростдан ҳам бахтли бўлишади", — дея қўшимча қилди Трамп.







