Жаҳон

Зеленский Путин билан музокаралар ўтказиши мумкин

У бунинг шартларини маълум қилди.

Зеленский Путин билан музокаралар ўтказиши мумкин

Украина Россия билан музокаралар ўтказиши мумкин, бироқ бунинг учун Ғарбий давлатларнинг хавфсизлик кафолатлари зарур. Бу ҳақида Украина президенти Владимир Зеленский Британиянинг ITV News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

 

“Агар мен Америка ва Европа бизни ташлаб қўймаслигини, бизни қўллаб-қувватлашда давом этишини ва бизга хавфсизлик кафолатларини беришини аниқ билганимда, ҳар қандай форматдаги музокараларга тайёр бўлардим”, – деди Зеленский.

 

Шунингдек, у Россиянинг Украинага қарши урушини 2025 йилда тугатиш мумкинлигини ҳам таъкидлади.

 

Эслатиб ўтамиз, Зеленский аввал ҳам Владимир Путин билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирган. У ўшанда бундай жараёнга фақат Украина фуқароларига тинчлик олиб келиш ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолишнинг ягона йўли бўлса, рози бўлишини таъкидлаган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Зеленский Путин билан музокаралар ўтказиши мумкин | Zamon.uz