Жаҳон

Олмалиқдаги колонияда 21 ёшли маҳкум вафот этди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Олмалиқдаги колонияда 21 ёшли маҳкум вафот этди

Аввалроқ ижтимоий тармоқда Олмалиқдаги колонияда жазо ўтаётган 21 ёшли спортчи йигит вафот этганлиги ҳақида хабалар тарқалганди. Видеода марҳумнинг онаси жорий йилнинг 26-28 январь кунлари ўғли билан узоқ муддатли учрашувда бўлгани ва у соғлиғи бўйича ҳеч қандай шикоят қилмаганини маълум қилган.

 

Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан назоратга олинган.

 

14-сон жазони ижро этиш колонияси навбатчилик қисми томонидан берилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 14 февраль куни соат 22:45 да жазо муддатини ўтаётган маҳкум соғлиғида ўзгариш сезгани сабабли колония шифокорларига мурожаат қилган. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг ҳам унинг ҳолати яхшиланмагани сабабли, у Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган.

 

Бироқ, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, маҳкум 15 февраль куни соат 01:00 да шифохонада гипертония ва бирламчи юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этганлиги айтилмоқда.

 

Маълумотларга кўра, марҳумга суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

 

"Ҳозирда мазкур ҳолат Омбудсман ходимлари ва Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан жойига чиқиб ўрганилмоқда. Шунингдек, Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили марҳумнинг оила аъзолари билан учрашиб, таъзия билдирган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Омбудсман томонидан мурожаат юборилди. Омбудсман терговга қадар текширув давомида мазкур ҳолатни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўрганиш таъминланишини сўрайди. Ҳолатга доир маълумотлар ўрганилмоқда", - дейилади хабарда.

custom img

Ҳормуз бўғозидан ўтиш 60 кун давомида бепул бўлади

60 кунлик муддатдан сўнг Теҳрон навигация ва хавфсизлик хизматлари учун тўлов жорий этишни режалаштирмоқда.

custom img

Трамп Оқ уй майдонида илк бор UFC турнирини ўтказди

Тадбир Трампнинг 80 йиллик юбилейи ва АҚШнинг 250 йиллиги муносабати билан ташкил этилган.

custom img

Эфиопияда автобус жарликка қулаши оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди

Жароҳатланганларнинг айримлари оғир аҳволда экани билдирилмоқда.

custom img

Туркияда “Ўзбекистон маҳалласи” ва Шавкат Мирзиёев булвари очилди

Шунингдек, Ҳатай вилоятида Тошкент ва Самарқанд кўчаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

custom img

АҚШ Яқин Шарқнинг қўриқчиси бўлиши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар муваффақияциз бўлса АҚШ ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаши мумкинлигини айтди.

custom img

Афғонистонда аёлларга қўйилган янги чекловларга қарши норозиликлар куч билан бостирилди

Янги қоидаларни бузганликда айбланиб камида 30 нафар аёл ва қиз қўлга олинган.

custom img

АҚШ ва Эрон ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича келишувга эришди

Келишувни расмий имзолаш маросими 19-июн куни Женевада ўтказилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Трамп Исроилнинг Ливанга қилган ҳужумини қоралади

АҚШ ва Эрон ўртасида муҳим келишув имзоланиши кутилаётган бир пайтда Исроилнинг Байрутга берган зарбаси дипломатик жараёнларга соя солгани айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"