Жаҳон

Америкада иккита самолёт тўқнашиб кетди

Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди.

Америкада иккита самолёт тўқнашиб кетди

АҚШнинг Жанубий Аризонаси штатида содир бўлган икки кичик самолётнинг тўқнашуви натижасида икки киши ҳалок бўлди.

 

Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши (NTSB) маълумотларига кўра, ҳар иккала самолётда ҳам икки кишидан бўлган. Тўқнашув чоршанба куни Марана ҳудудий аэропорти яқинида, Туксон шаҳри яқинида юз берган.

 

Ҳодиса натижасида Cessna 172 самолёти фавқулодда қўнишни муваффақиятли амалга оширган, бироқ Lancair 360 МК II самолёти ерга қулаб, ёниб кетган. Ҳалок бўлган икки киши шу самолёт бортида бўлган, бироқ Марана полицияси айнан қайси самолётда эканлигини расман тасдиқламаган.

 

Сессна 172 самолёти AeroGuard учувчилик мактабига тегишли бўлиб, ушбу компания расмий вакиллари уларнинг икки учувчиси соғ-саломат эканини билдирган.

 

Марана шаҳри маъмурияти берган баёнотга кўра, ушбу самолётлар аэропортга доимий жойлашган эмас. Ҳодиса содир бўлганидан сўнг, ёнғин тезкорлик билан ўчирилган.

 

AeroGuard компанияси вакили Метт Паничас ушбу ҳалокат тафсилотларини шарҳлашдан бош тортган, бироқ компания ҳодиса бўйича расмий тергов билан ҳамкорлик қилаётганини билдирган.

 

"Икки инсоннинг фожиали ўлими бизни чуқур қайғуга солди. Биз уларнинг яқинлари ва оилаларига ҳамдардлик билдирамиз" – дейди у.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Америкада иккита самолёт тўқнашиб кетди | Zamon.uz