Жаҳон

Сунъий интеллект сабаб банк ходимлари бўшатилмоқда

Цингапур банки 4 минг ходимдан воз кечмоқчи.

Сунъий интеллект сабаб банк ходимлари бўшатилмоқда

 

Жануби-Шарқий Осиёнинг энг йирик молия институтларидан бири бўлган ДБС Гроуп Ҳолдингс Лтд. яқин уч йил ичида 4 минг ходимини қисқартириш режасини эълон қилди. Бунга сунъий интеллект технологияларининг ривожланиши ва инсонлар томонидан бажарилаётган вазифаларни самаралироқ уддалай бошлагани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

 

Ушбу режани банкнинг бош ижрочи директори Пиюш Гупта тасдиқлаган. Унга кўра, қисқартиришлар асосан вақтинчалик ва шартнома асосида ишловчи ходимларга тааллуқли бўлиб, доимий ишчиларга таъсир қилмайди. Айни пайтда ДБС банкининг штати 41 мингдан ортиқ ишчини ташкил этади.

 

Экспертларнинг фикрича, бу жараён фақат битта банк билан чекланмайди. Таҳлилларга кўра, келгуси 3-5 йил ичида жаҳон банк секторида сунъий интеллектнинг жорий этилиши туфайли 200 мингга яқин иш ўрни қисқариши мумкин.

 

Бироқ, ЖПМорган Часе банкида сунъий интеллект бўйича масъул Терезе Хайтсенретер АИ технологиялари иш ўринлари камайишига эмас, аксинча, кенгайишига хизмат қилаётганини таъкидлаган.

 

Шу билан бирга, дунё бўйлаб сунъий интеллект мутахассисларини тайёрлашга эътибор кучаймоқда. Жанубий Корея сунъий интеллект соҳасида мутахассислар етиштиришга қаратилган янги ўқув марказлари ва дастурларни ишга туширган.

 

Бундан ташқари, Халқаро Валюта Жамғармаси томонидан Давос Жаҳон иқтисодий форуми олдидан эълон қилинган тадқиқотда илғор мамлакатлардаги иш ўринларининг 60 фоизи сунъий интеллект таъсирига тушиши мумкинлиги қайд этилган. Бу эса, молия секторида катта ўзгаришлар кутилаётганидан далолат беради.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Сунъий интеллект сабаб банк ходимлари бўшатилмоқда | Zamon.uz