Жаҳон

Янги вирус вакцина ишлаб чиқарувчиларни шошириб қўйди

Ҳозирда фармацевтика компаниялари акцияларига талаб ошган.

Янги вирус вакцина ишлаб чиқарувчиларни шошириб қўйди

Аввалроқ вирусологлар томонидан янги коронавирус аниқлангани ҳақида хабар тарқалганди. Бу АҚШ, Корея ва Гонконгдаги вакцина ишлаб чиқарувчилар ва тиббиёт компаниялари акцияларининг ўсишига сабаб бўлди.

 

24 февраль, душанба куни Осиё диагностика тўплами ва вакцина ишлаб чиқарувчиларининг акциялари глобал трендни кузатди. Тадқиқотчилар янги вирус COVID-19 каби ҳужайраларга кириб боришини аниқлаганларидан сўнг, фармацевтика компаниялари акцияларига талаб ошди.

 

Жанубий Кореяда COVID-19 ва гриппга қарши тест тўпламларини ишлаб чиқарувчи Sugentech компаниясининг акциялари душанба куни Корея фонд биржасида (КРХ) энг яхши даромад кўрсатувчилар қаторига кирди.

 

Хитой вирусологларининг тадқиқоти “Сеll” журналида чоп этилган. Тадқиқот натижаларига кўра, янги вирус ҳайвонлардан одамга юқиши мумкин, лекин у ҳозирча одамларда аниқланмаган.

 

“Reuters” агентлиги ушбу вирус янги пандемияга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар борлигини таъкидлади. Бироқ, Миннесота университетининг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси доктор Майкл Остерхолм бу хавотирларни ортиқча деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, аҳолида 2019 йилга нисбатан шу каби вирусларга қарши иммунитет шаклланган, бу эса пандемия хавфини камайтириши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Янги вирус вакцина ишлаб чиқарувчиларни шошириб қўйди | Zamon.uz