Суданда ҳарбий самолёт қулаб тушди
Фожиа оқибатида 46 киши қурбон бўлди.

Ҳалокат 2023 йил 15 апрелдан буён мамлакатда давом этаётган армия ва Тезкор ҳаракат кучлари ўртасидаги қуролли можаро фонида содир бўлди. «Антонов» самолёти 26 февраль куни Омдурмандаги аҳоли гавжум ҳудудлар устида қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида камида 10 киши жароҳат олди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, самолёт бортида юқори мартабали ҳарбийлар бўлган.
Маълум бўлишича, самолёт Омдурман шимолидаги Вади-Саййидна авиабазасидан ҳавога кўтарилганида техник носозлик сабаб фалокатга учраган. Самолёт қулаган ҳудуддаги уйлар ҳам жиддий зарар кўрган. Ҳарбийлар ҳалокат натижасида ҳарбий хизматчилар ва тинч аҳоли вакиллари ҳам қурбон бўлганини тасдиқлади.







