Жаҳон

Хитойлик сайёҳ тоғда адашиб қолди

Йигит 10 кун давомида тиш пастаси ва қор билан омон қолган.

Хитойлик сайёҳ тоғда адашиб қолди

 

Хитойнинг Шенхи провинциясидаги Тсинлин тоғларида адашиб қолган 18 ёшли сайёҳ 10 кун давомида тирик қолиш учун қор ва тиш пастаси билан озиқланган.

 

Хабар берилишича, Сун Лян исмли йигит 170 километр узунликдаги мураккаб тоғ йўлини якка ўзи босиб ўтмоқчи бўлган. Бироқ сафарнинг иккинчи кунида унинг электрон қурилмалари қувватсизланиб, у оиласи билан боғланиш имконидан маҳрум бўлган. Сайёҳ йўналишни топиш учун ирмоқ бўйлаб пастга тушишга ҳаракат қилган, лекин бир неча бор йиқилиб, ўнг қўлини синдириб олган.

 

Йигит кучли шамол ва совуқдан ҳимояланиш учун катта тош ортида қуруқ сомон ва барглардан ётоқ тайёрлаган. У ҳаётини сақлаб қолиш учун ирмоқ суви, қор ва ёнида бўлган тиш пастасини истеъмол қилишга мажбур бўлган. Ниҳоят, оиласи ташвишга тушиб, қутқарувчиларни чақиргач, 10 кундан сўнг Сун Лян қутқарилган.

 

Мазкур тоғ йўли Хитойдаги энг хавфли бешта йўналишдан бири ҳисобланади. Сўнгги 20 йил ичида бу ҳудудда 50 дан ортиқ сайёҳ бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган.

 

«Мен бу воқеадан кейин қўрқув ҳис қилдим», – деб ёзди Сун Лян ижтимоий тармоқларда. «Бу ҳудуд мутлақо саёҳат учун мос эмас. Шамол шу қадар кучли эдики, икки таёқ билан ҳам оёқда туришнинг иложи йўқ эди. Қор эса кўзни очишга ҳам имкон бермасди», – дея у бошқа сайёҳларга бу йўлга чиқмасликни тавсия қилган.

 

Маълумотларга кўра, қутқарув операциясида 30 дан ортиқ одам қатнашган бўлиб, унинг нархи 80 минг юань (тахминан 11 минг АҚШ доллари)ни ташкил қилган.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Хитойлик сайёҳ тоғда адашиб қолди | Zamon.uz