Жаҳон

АҚШ ва Европа фавқулодда саммит ўтказиши мумкин

Бу Трамп ва Зеленский тортишуви билан боғлиқ.

АҚШ ва Европа фавқулодда саммит ўтказиши мумкин

 

Италия бош вазири Жоржа Мелони АҚШ ва Европа давлатлари ўртасида шошилинч саммит ўтказиш таклифини илгари сурди. Унинг сўзларига кўра, бу учрашув Ғарб давлатлари ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қилиш ва келажакдаги муаммоларни муҳокама қилиш учун зарур.

 

Мелони ушбу баёнотни Оқ уйда Доналд Трамп ва Владимир Зеленский ўртасида юз берган келишмовчилик ортидан берган.

 

"Биз йиллар давомида ҳимоя қилиб келаётган Украинадан тортиб, бугунги куннинг бошқа долзарб масалаларигача – биз қандай ечим топишимиз ва келажакда дуч келадиган қийинчиликларни қандай енгишимиз ҳақида очиқ суҳбат ўтказишимиз керак. Ғарбда бўлиниш кучайса, бу бизни заифлаштиради ва бизнинг инқирозга юз тутишимизни истаганларга фойда келтиради", – деди Мелони.

 

Италия бош вазирининг бу чақириғи Европа ва АҚШнинг глобал масалаларда ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ташаббус сифатида кўрилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.