Жаҳон

Исроил Ғазога кирадиган барча гуманитар юкларни тўхтатди

Расмийлар бунинг сабабини асирлар алмашинуви келишувининг тугаши билан изоҳлади.

Исроил Ғазога кирадиган барча гуманитар юкларни тўхтатди

 

2 март куни Исроил Ғазо секторига ҳар қандай гуманитар ёрдам киришини бутунлай тўхтатди. Бу ҳақда Исроил Бош вазири девонхонаси маълум қилди.

 

Исроил расмийлари маълумотларига кўра, ушбу қарор асосий асирларни алмашиш келишуви якунлангани ва ҲАМАСнинг АҚШ махсус вакили Стив Уиткофф таклифларини рад этгани сабаб қабул қилинган. Натижада, 2 март тонгидан бошлаб Ғазога бирорта ҳам юк киритилмаяпти.

 

ҲАМАС ҳаракати бу қарорни кескин қоралаб, уни ҳарбий жиноят ва сулҳ келишувига жиддий зарба деб атади.

 

– Нетаняхунинг гуманитар ёрдамни тўхтатиш қарори – босим ўтказиш, ҳарбий жиноят ва сулҳ бўйича келишувга зарар етказиш билан тенг, – дейилади ҲАМАС баёнотида.

 

Ушбу ҳаракат халқаро ҳамжамият ва воситачи давлатларни Исроилга босим ўтказишга чақириб, Ғазодаги 2 миллиондан ортиқ инсоннинг оғир аҳволига барҳам бериш чораларини кўришга ундади.

 

ҲАМАС, шунингдек, Исроил ҳукумати АҚШнинг Рамазон ва яҳудийларнинг Пасха байрами (12-20 апрель) даврида вақтинчалик сулҳ таклифини қабул қилганини эслатиб ўтди.

 

Улар Нетаняхуни "ички сиёсий манфаатларини кўзлаб, асирлар ва Ғазо аҳолиси ҳаёти эвазига янги инқироз яратишда" айблади.

 

Ғазо секторида давом этаётган тахминан 17 ойлик ҳарбий ҳаракатлар натижасида ҳудуднинг катта қисми вайронага айланган, 45 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган ва аксарият аҳоли оғир турмуш шароитида яшашга мажбур бўлиб қолган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Исроил Ғазога кирадиган барча гуманитар юкларни тўхтатди | Zamon.uz