Жаҳон

Украинада туғилиш даражаси рекорд даражада пасайди

Бу миллатнинг қаришига олиб келади.

Украинада туғилиш даражаси рекорд даражада пасайди

Украинада туғилиш даражаси тарихий минимумга етди – ҳар бир аёлга атиги 0,9 бола тўғри келмоқда. Бу ҳақида Украина ижтимоий сиёсат вазирининг биринчи ўринбосари Дариа Марчак “Украинанинг демографик келажаги: барқарорлик ва тикланиш стратегияси” конференциясида маълум қилди.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу Украина тарихидаги энг паст туғилиш даражаси ҳисобланади. Таққослаш учун, халқаро стандартга кўра, аҳолининг табиий ўсиши учун ҳар бир аёлга камида 2,2 бола тўғри келиши лозим, Европа Иттифоқида эса бу кўрсаткич ўртача 1,5 боланинг атрофида.

 

Туғилишнинг паст даражаси кенг кўламли ташқи миграция билан бирга миллатнинг қаришига олиб келади.

 

Натижада, украиналикларнинг ўртача ёши 41 дан 45 гача кўтарилди, бу аҳолининг тез қаришини кўрсатади. Бугунги кунда Украинада нафақахўрлар ва ишлайдиган одамлар нисбати 1:1 ни ташкил қилади ва келажакда бу тенденция янада ёмонлашиши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Украинада туғилиш даражаси рекорд даражада пасайди | Zamon.uz