Жаҳон

Қирғизистонда террорчилик тузилмаси аъзолари ушланди

Тезкор тадбирда жами 30 киши қўлга олинган.

Қирғизистонда террорчилик тузилмаси аъзолари ушланди

Қирғизистонда амалдорлар, махсус хизматлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қарши терактлар содир этишни режалаштирган террорчилик тузилмасининг 30 нафар аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) матбуот маркази хабар берди.

 

Унга кўра, мазкур гуруҳ аъзолари мунтазам равишда яширин йиғилишлар ўтказиб, уларда радикал мафкура тарғиботи олиб борилган, шунингдек, террорчилик фаолиятини молиялаштириш учун пул маблағлари йиғилган.

 

Аниқланишича, ушбу радикал гуруҳнинг асосий мақсади Қирғизистон Республикаси конституциявий тузумига қарши "жиҳод" қилиш, шунингдек, Қирғизистон Республикаси расмийлари, махсус хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига нисбатан терактларни режалаштириш бўлган. Гуруҳ аъзоларидан биридан қўлбола портловчи қурилма ясаш бўйича видео йўриқнома олинган. Ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Қирғизистонда террорчилик тузилмаси аъзолари ушланди | Zamon.uz