Жаҳон

ҲАМАС асирларни ўлдириш билан таҳдид қилди

Музокаралар ҳануз давом этмоқда.

ҲАМАС асирларни ўлдириш билан таҳдид қилди

 

Фаластиндаги ҲАМАС ҳаракати Исроил Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатларни қайта бошласа, қўлга олинган асирларнинг бир қисмини ўлдириш билан таҳдид қилди. ҲАМАС вакили Абу Убайда ўз мурожаатида "Фаластин халқига қарши тажовузнинг ҳар қандай кучайиши асирларнинг ўлимига олиб келади", дея таъкидлади.

 

Исроил расмийлари маълумотларига кўра, ҳозирда ҲАМАС гуруҳи 24 кишини гаровда ушлаб турибди ва 35 кишининг жасадини ўзида сақламоқда. Асирлар орасида Исроил ва Германия фуқаролигига эга бўлган аскар ҳамда Таиланд фуқароси борлиги айтилмоқда.

 

Аввалроқ, гаровга олинган шахсларнинг ҲАМАС ва бошқа исломий гуруҳлар томонидан шафқатсиз муносабатга дуч келгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Ҳозир ҳам асирликда қолаётганларнинг оилалари вақт ўтиб бораётгани ва уларнинг тақдири мавҳумлигидан хавотир билдирмоқда.

 

Маълумки, Исроил ва ҲАМАС ўртасида 1 март куни бошланган сулҳнинг биринчи босқичи якунланди, бироқ томонлар келишувни узайтириш масаласида ҳануз музокараларни давом эттирмоқда. Агар ҲАМАС гаровга олинганларни озод қилиш жараёнини давом эттирмаса, Исроил ҳарбий ҳаракатларни қайта тиклашга ва ҲАМАСга босимни кучайтиришга тайёр эканини билдирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

ҲАМАС асирларни ўлдириш билан таҳдид қилди | Zamon.uz