“Қамчиқ” довони ёпилди
Ҳозирда йўл қордан тозаланмоқда.

Қалин қор ёққанлиги сабабли “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақида Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, соат 15:00 дан А-373 халқаро автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган.
“Махсус техникалар ёрдамида довон йўлини қордан тозалаш ишлари амалга оширилади. Транспорт воситаларининг ҳаракатига рухсат берилиши юзасидан қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.







