АҚШда отиб қатл қилиш усули яна қўлланилди
Бу АҚШда камдан-кам учрайдиган қатл усули ҳисобланади.

7 март куни Жанубий Каролинада 67 ёшли Бред Сигмон отишма йўли билан қатл этилди. У 2001 йилда собиқ севгилисининг ота-онасини бейсбол таёқчаси билан ўлдиргани учун ўлимга ҳукм қилинган эди.
Қатл жараёнида маҳбус махсус стулга боғланади, кўкрагига нишон қўйилади ва уч нафар кўнгилли томонидан 4,6 метр масофадан отилади. Бу усул АҚШда 2010 йилдан бери биринчи марта қўлланилмоқда.
Сигмон отишмани танлашига сабаб сифатида ўлимга олиб келадиган инъекция ва электр стулнинг ишончлилиги борасидаги шубҳаларини кўрсатган. Унинг адвокатлари қатллар жараёнидаги шаффофлик етишмовчилиги ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратмоқда.








