Украинага яна ракета ҳужуми уюштирилди
Ҳужум натижасида 11 киши ҳалок бўлган.

7 март куни кечқурун Россия ҳарбийлари Украинанинг Донетск вилоятидаги Добропиля шаҳрига ракета ҳужуми уюштирди. Ҳужум натижасида камида 11 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жароҳат олди.
Фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг хабарига кўра, портлаш оқибатида саккизта беш қаватли уй, маъмурий бино ва 30 та автомобиль зарар кўрган. Ёнғин бир неча турар-жой ва маъмурий бинода бўлган.
Аввалроқ Донетск вилояти ҳарбий бошқармаси раҳбари Вадим Филашкин дастлаб 4 кишининг ҳалок бўлгани ва 18 кишининг яралангани ҳақида маълум қилган эди. Бироқ, сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони ортиб бормоқда.







