Жаҳон

Доғистонда Telegram блокланди

Мессенжер Чеченистонда ҳам тақиқланмоқда.

Доғистонда Telegram блокланди

Доғистон рақамли ривожланиш вазири Юрий Гамзатовнинг хабар беришича, республикада федерал ҳукумат қарорига мувофиқ Telegram мессенжери блокланган. Унинг сўзларига кўра, мессенжер Чеченистонда ҳам блокланмоқда.

 

“Блоклаш ҳақидаги қарор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тақдимномасига биноан федерал даражада қабул қилинган. Бу платформадан кўпинча душман кучлар фойдаланади, Махачқалъа аэропортидаги тартибсизликлар бунга яққол мисол бўлади”, — дея Гамзатовнинг сўзларини келтирди “РИА Дагестан”.

 

2024 йил октябр ойидан бери Доғистон, Ингушетия ва Чеченистон аҳолиси Telegram’дан киришда муаммолар борлигидан шикоят қилиб келади. Декабр ойида эса бу республикаларда , Telegram ва WhatsApp каби хорижий хизматлар ва мессенжерлар ишламай қолган.

 

Доғистондаги йирик провайдерлардан бири – “Эллко” компанияси ушбу узилишларни Роскомнадзорнинг хорижий интернет сегментига киришни блоклаш бўйича ўтказаётган машғулотлари билан изоҳлаган.

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.