Малайзия сув тошқинлари билан курашмоқда
Ҳозирда 18 та эвакуация маркази ташкил этилди.

Малайзиянинг Сабаҳ штатида кучли ёмғирлар сабаб юзага келган сув тошқини натижасида 4 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди. Фавқулодда вазиятларни бошқариш миллий агентлигининг маълумотларига кўра, жабрланганлар учун 18 та вақтинчалик бошпана ташкил этилган.
Маҳаллий ҳукумат ва қутқарув хизматлари табиий офат оқибатларини камайтириш учун тезкор чоралар кўрмоқда. Об-ҳаво мутахассисларининг таъкидлашича, яқин кунларда ёғингарчилик давом этиши мумкин, бу эса вазиятни янада оғирлаштириши эҳтимоли бор. Жабрланган аҳолига озиқ-овқат ва бошқа зарур буюмлар етказиб берилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилги сув тошқинлари Малайзияда 161,4 миллион доллар зарар етказган эди.







