Жаҳон

Трамп АҚШ таълим тизимини кескин танқид қилди

У АҚШ таълим тизимини ислоҳ қилишга ваъда берди.

Трамп АҚШ таълим тизимини кескин танқид қилди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакат таълим тизимини кескин танқид қилиб, уни дунёдаги энг ёмон тизим деб атади. Фох Невс телеканалига берган интервьюсида у Таълим вазирлигини тугатиш режалари ҳақида гапирди.

 

"Мактабларни давлат назоратига қайтармоқчимиз, чунки бизда энг ёмон таълим департаменти бор. Биз таълимда рўйхатнинг энг охиридамиз, лекин ўқувчига тўғри келадиган харажатлар бўйича биринчи ўриндамиз", — деди Трамп.

 

Унинг таъкидлашича, ҳозирги тизим ортиқча бюрократия ва молиявий самарасизликдан азият чекмоқда. Трамп штатлар таълим тизимини ўзлари бошқариши кераклигини айтиб, мактаблар давлат томонидан назорат қилиниши лозимлигини илгари сурди. Унинг фикрича, бу мактабларнинг сифатини оширишга ёрдам беради.

 

Шунингдек, Трамп Таълим вазирлиги тугатилган тақдирда, унинг айрим функциялари Ғазначилик департаменти, Савдо департаменти ёки Кичик бизнес маъмуриятига ўтказилиши мумкинлигини билдирди. Бу ислоҳотлар орқали бюджет маблағларининг самарадорлигини ошириш ва таълим сифати бўйича АҚШни олдинги ўринларга олиб чиқиш режалаштирилмоқда.

 

Экспертлар эса бу қарашларни турлича баҳоламоқда. Баъзилар таълим тизимининг ислоҳ қилиниши зарурлигини таъкидласа, бошқалар бундай туб ўзгаришлар жиддий муаммоларга олиб келиши мумкинлигини айтмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп АҚШ таълим тизимини кескин танқид қилди | Zamon.uz