Англия қирғоқларида иккита кема тўқнашиб кетди
Ҳозирда қутқарув ишлари давом этмоқда.

Британия қирғоқ қўриқлаш хизмати Англия қирғоқлари яқинида Шимолий денгизда содир бўлган кема тўқнашуви бўйича қутқарув операциясини ўтказмоқда. Ҳодиса нефть ташувчи танкер ва юк кемаси иштирокида юз берган.
Ҳодиса жойига бир нечта қутқарув қайиқлари ва қирғоқни қўриқлаш вертолётлари юборилган. Шунингдек, қирғоқ хавфсизлиги самолёти ва ўт ўчириш ускуналари билан жиҳозланган кемалар ҳам воқеа жойига етиб келган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, тўқнашувдан сўнг нефть танкери ёнғин чиқиб, зарар кўрган бўлиши мумкин. Ҳозирда қутқарувчилар жабрланганлар бор-йўқлигини аниқлаш ва кемаларнинг ҳолатини баҳолаш билан шуғулланмоқда. Британия Соҳил қўриқлаш хизмати воқеага оид барча тафсилотларни ўрганмоқда.







