Жаҳон

Австрияда мактабларда телефондан фойдаланиш чекланди

Тақиқ бузилганда ўқувчиларга чора кўрилади.

Австрияда мактабларда телефондан фойдаланиш чекланди

 

Австриянинг янги таълим вазири Кристоф Видеркер бошланғич ва ўрта мактабларда мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлашини эълон қилди. Бу янги қоидага кўра, ўқувчилар дарс пайтида ҳам, танаффусда ҳам уяли телефон ишлата олмайди.

 

Илгари мактаблар ўз ҳудудида мобил қурилмалардан фойдаланишни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эди. Аммо Видеркернинг қарори билан бу тақиқ бутун мамлакат бўйлаб мажбурий қоидага айлантирилади. Янги тартиб март ойи охиригача Австрия Таълим вазирлигининг қарори билан расмийлаштирилиши кутилмоқда.

 

Матбуот анжуманида таълим вазири ушбу чеклов бўйича мутахассислар билан маслаҳатлашганини ва мактабларда мобил телефонлардан фойдаланишнинг салбий таъсири ҳаттоки коронавирус пандемиясидан ҳам каттароқ экани аниқланганини таъкидлади. Шунингдек, мактаблар ўқувчиларнинг телефонларини қаерда сақлашни мустақил белгилаш ҳуқуқига эга бўлади, тақиқ бузилганда эса ўқувчиларга тегишли чоралар кўрилади.

 

Мобил қурилмаларга бўлган бундай чеклов Европанинг кўплаб мамлакатларида ҳам муҳокама қилинмоқда ёки аллақачон амалиётга жорий этилган. Австриянинг янги қоидалари эса ёшларнинг дарсга эътиборини ошириш ва таълим сифатини яхшилашга қаратилган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Австрияда мактабларда телефондан фойдаланиш чекланди | Zamon.uz