Лондондаги Tower Bridge вақтинча ёпилди
Номаълум эркак унинг ён тарафига чиқиб олган.

10 март куни Лондондаги машҳур Tower Bridge транспорт ва пиёдалар ҳаракатланиши учун ёпилди. Сабаби – номаълум эркак кўприкнинг ён конструкцияларига чиқиб олгани эди.
Лондон полицияси баёнотига кўра, эркак хавфсиз тарзда пастга туширилган ва воқеа назорат остига олинган. Кўприк қисқа муддатга ёпилганидан сўнг ҳаракат қайта тикланган.
Ҳодисанинг тафсилотлари ва шахснинг мақсади ҳақида расмий маълумот берилмаган. Гувоҳларнинг айтишича, воқеа жойига полиция ва қутқарув хизматлари тезда етиб келиб, вазиятни бартараф этган. Кўприкда тўпланиб қолган транспорт ва пиёдалар ҳаракати нормал ҳолатга қайтган.







