Жаҳон

Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди

Камида 35 давлат Украинага қурол етказиб берган.

Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди

SIPRI  тадқиқотига кўра, Украина 2020-2024 йилларда дунёнинг энг катта қурол импортчиси бўлди. Ушбу давр мобайнида жаҳон қурол импортининг 8,8 фоизи Украина ҳиссасига тўғри келган.

 

Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан буён камида 35 давлат Украинага қурол етказиб берган. Етказиб берувчиларнинг энг йириклари АҚШ (45%), Германия (12%) ва Полша (11%) бўлиб, Украина қурол импорти бўйича Европадаги энг йирик давлатга айланган.

 

SIPRI мутахассисларига кўра, европа давлатлари Россия таҳдидига жавобан қуролланиш жараёнини сезиларли даражада оширган. 2020-2024 йилларда НАТОга аъзо европа давлатларининг қурол импорти аввалги беш йиллик даврга нисбатан 105 фоизга ошди.

 

Россия эса сўнгги йилларда қурол экспортида катта йўқотишларга дуч келган. 2020-2024 йилларда Россиянинг қурол савдоси 2015-2019 йилларга нисбатан 64 фоизга камайди. Бунга урушнинг давом этиши, иқтисодий санкциялар ва қурол ишлаб чиқаришдаги муаммолар сабаб бўлган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди | Zamon.uz