Украина Москвага дрон ҳужуми уюштирди
Россия томони ҳужумни қайтарганини айтмоқда.

Россия расмийларига кўра, Украина ҳарбий кучлари Москва томон 33 та дрон йўллаган, бироқ барчаси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан йўқ қилинган. Москва мери Сергей Собянин Telegram-каналида ҳужум қайтарилганини тасдиқлади.
Россия Мудофаа вазирлиги қўшимча қилиб, бутун мамлакат бўйлаб жами 43 та дрон уриб туширилганини билдирган. Ҳужумлар натижасида жиддий зарар ёки қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Аввалроқ Украина Россиянинг турли ҳудудларига, жумладан, Москва ва Белгород вилоятларига дрон ҳужумларини уюштирган эди. Украина расмийлари бу борада изоҳ бермаган.







