Жаҳон

Чилида тўртта автобус иштирокида автоҳалокат содир бўлди

Фожиа оқибатида 6 киши ҳалок бўлди.

Чилида тўртта автобус иштирокида автоҳалокат содир бўлди

 

Чилининг Кокимбо вилоятида кечаси содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисаси камида 6 кишининг ҳаётига зомин бўлди, яна 40 дан ортиқ одам жароҳатланди.

 

БиоБио радиостанциясининг хабарига кўра, аввалига бир автобус йўлда ағдарилиб кетган, шундан сўнг икки бошқа автобус ҳайдовчилари тўхтаб, жабрланганларга ёрдам беришга ҳаракат қилган. Шу вақтда катта тезликда келаётган яна бир автобус тўхтаб турган транспорт воситаларига урилган. Гувоҳларнинг айтишича, ушбу автобус ҳаддан ташқари тез юрган.

 

Авария тунда содир бўлгани туфайли қутқарув операцияси мураккаблашган. Қурбонлар орасида ҳалокатга сабаб бўлган автобус ҳайдовчиси ҳам бор.

 

Маълумотларга кўра, 12 нафар йўловчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Расмийлар ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Чилида тўртта автобус иштирокида автоҳалокат содир бўлди | Zamon.uz