Жаҳон

Доналд Трамп Tesla компаниясини ҳимоя қилишга ваъда берди

У электромобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш кераклигини таъкидлади.

Доналд Трамп Tesla компаниясини ҳимоя қилишга ваъда берди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Tesla дилерларига нисбатан содир этилган зўравонлик ҳолатларини террорчилик ҳаракати сифатида баҳолашини маълум қилди. Оқ уйда журналистлар саволларига жавоб берар экан, Трамп бу масалада қатъий позицияда эканини билдирди.

 

"Мен уларни тўхтатаман. Кимки Tesla каби буюк Америка компаниясига зарар етказишга уринса, жавобгарликка тортилади", - деди АҚШ раҳбари.

 

Унинг ёнида Tesla компанияси раҳбари Илон Маск ҳам бўлиб, компания яқин икки йил ичида АҚШда электромобил ишлаб чиқариш ҳажмини икки баравар оширишни режалаштираётганини эълон қилди.

 

Оқ уй ҳудудида Трамп Tesla электромобилларини кўздан кечирди ва қизил Модель Х сотиб олишга қарор қилди. У машина учун чек ёзишини, лекин президент сифатида автомобилни ҳайдай олмаслигини таъкидлади.

 

"Менга машина ҳайдашга рухсат берилмаган. Лекин бу Tesla Оқ уйда бўлади ва ходимлар ундан фойдаланиши мумкин", - деди у.

 

Президентдан бу ҳаракат Tesla савдосига ёрдам берадими, деб сўрашганида, у “Умид қиламанки” деб жавоб берди.

 

Трамп Илон Маскга бўлган муносабат ҳақида ҳам гапириб ўтди: "Менимча, у адолатсизликка учраган. Tesla ва Маск ватанпарварлик йўлида жазоланмаслиги керак", — деди у.

 

Журналистлар Илон Маскдан Tesla бош директори лавозимида қоладими, деб сўрашганида, у: "Ҳа, албатта. Мен компаниянинг бош директориман ва фаолиятимни давом эттираман", - деб жавоб берди.

 

Бундан ташқари, Маск Теслаънинг янги Сйбертруск моделида руль бўлмаслиги мумкинлигини айтиб ўтди, чунки компания учувчисиз бошқарув технологиясига ишонч билдиради.

 

Бунга жавобан Трамп "Мен буни рад этаман" деди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Доналд Трамп Tesla компаниясини ҳимоя қилишга ваъда берди | Zamon.uz