Эронда тўрт қаватли бино қулаб тушди
Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Маҳаллий манбаларга кўра, бино бузиш ишлари олиб борилаётган вақтда бутунлай қулаб тушган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодиса бир неча сония ичида юз берган ва атрофни чанг-ғубор қоплаган.
Теҳрон ёнғин хавфсизлиги хизмати воқеа жойига етиб келган. Ҳозирча вайроналар остида қолган ишчилар бор-йўқлиги номаълум, лекин қутқарувчилар қидирув ишларини олиб бормоқда.
Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Мутахассислар бино қулаши эҳтимолий хавфсизлик қоидаларининг бузилиши ёки конструкциянинг заифлиги билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Расмийлар воқеа юзасидан текширув бошлади.







