Жаҳон

Жанубий Кореяда зобитлар ишдан четлатилди

Бунга нотўғри ташланган бомбалар сабаб бўлган.

Жанубий Кореяда зобитлар ишдан четлатилди

 

Жанубий Корея Қуролли Кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари иккита юқори лавозимли зобитни – полковник ва подполковникни ишдан бўшатди. Улар қирувчи самолётлар машғулоти чоғида турар-жой ҳудудини янглиш бомбардимон қилгани учун жавобгарликка тортилган.

 

Хабарларга кўра, бу қарор хизмат мажбуриятларини қўпол бузиш ва етарли назорат ўрнатилмаганлиги сабаб қабул қилинган.

 

Эслатиб ўтамиз, 6 март куни Жанубий Кореянинг иккита КФ-16 қирувчи самолёти машғулот вақтида Почеон шаҳри, Идонг туманидаги Ногок қишлоғига 8 та бомба ташлаган эди. Бомбалар кўчаларга тушиб, бир нечта бинога, жумладан, черковга зарар етказган.

 

Расмийларнинг таъкидлашича, ҳодисага учувчининг хатоси сабаб бўлган. У парвозга тайёргарлик чоғида нишон координаталарини нотўғри киритган. Оқибатда 29 киши, жумладан, 14 ҳарбий жароҳат олган, тинч аҳоли орасидаги ярадорлар сони эса янгиланган маълумотларга кўра 19 нафарга етган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Жанубий Кореяда зобитлар ишдан четлатилди | Zamon.uz