Жаҳон

Аргентинада норозилик намойишлари авж олди

Ҳозирда150 киши ҳибсга олинган.

Аргентинада норозилик намойишлари авж олди

 

Буэнос-Айрес марказида бўлиб ўтган норозилик намойиши полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди. Хавфсизлик кучлари тартибсизликларни бостириш чоғида 150 кишини қўлга олди.

 

Аргентина хавфсизлик вазири Патрисия Булрихнинг маълум қилишича, воқеалар давомида 15-17 нафар полициячи жароҳатланган. "Намойишда қатнашганларнинг аксарияти мухлислар ва сўл гуруҳ вакиллари бўлиб, улар тажовузкор ҳаракатларга тайёр эди", деди у.

 

12 март куни Конгресс биноси ёнида уюштирилган норозилик акциясида нафақалар камлиги ва яшаш шароитининг оғирлигидан норози пенционерлар, шунингдек, уларни қўллаб-қувватлаган футбол мухлислари иштирок этди. Тахминан икки минг киши майдон ва унинг атрофида тўпланиб, ўз норозиликларини билдирган.

 

Намойиш бошланганидан кўп ўтмай, ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар юзага келди. Ёшлар полицияга таёқ, шиша ва тош отган, бунга жавобан полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланган. Намойишчилар баррикадалар қуришга, полиция машиналари ва ахлат қутиларига ўт қўйишга уринган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Аргентинада норозилик намойишлари авж олди | Zamon.uz