Жаҳон

Россияда она икки яшар ўғлини «тинчлантириш» баҳонасида ўлдирди

Она боласига гиёҳванд моддалар укол қилган.

Россияда она икки яшар ўғлини «тинчлантириш» баҳонасида ўлдирди

 

Россиянинг Челябинск вилоятидаги Миасс шаҳрида 31 ёшли она ўзининг икки яшар ўғлини «тинчлантирувчи» баҳонасида гиёҳванд моддалар укол қилиб ўлдирди. Фожиа январь ойида содир бўлган бўлсада, чақалоқнинг ўлимига аниқ сабаблар энди ойдинлашган.

 

Россия Тергов қўмитасининг маълумотига кўра, боланинг жасади 22 январга ўтар кечаси уйидан топилган. Суд-тиббий экспертиза чақалоқ гиёҳванд моддалар аралашмасидан заҳарланиб вафот этганини тасдиқлади. Тергов давомида аёл ўғлининг йиғисига дош бера олмай, уни тинчлантириш мақсадида бир неча марта гиёҳванд моддаларни укол қилгани маълум бўлган.

 

Ҳозирда унга нисбатан “Вояга етмаган болани қасддан ўлдириш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Суд уни ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарган. Шунингдек, оилада яна уч нафар бола борлиги аниқланиб, уларнинг яшаш шароити ва фаровонлиги бўйича текширув ўтказилмоқда.

 

Статистик маълумотларга кўра, Россияда ҳар йили юзлаб болалар ота-оналари томонидан зўравонлик қурбонига айланади. 2020 йилда бундай ҳолатлар сони 1674 тага етган, улардан 105 нафари эса ҳалок бўлган. Мутахассисларнинг фикрича, пандемия ва унинг асоратлари оилалардаги стрессни кучайтириб, вазиятни янада оғирлаштирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россияда она икки яшар ўғлини «тинчлантириш» баҳонасида ўлдирди | Zamon.uz