Жаҳон

Туркияда шифокор аёлларни ҳомиладорликка ишонтириб, фирибгарлик қилган

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

Туркияда шифокор аёлларни ҳомиладорликка ишонтириб, фирибгарлик қилган

 

Туркиянинг Ширнак вилоятида гинеколог бўлиб ишлаган İсмет Бесен исмли шифокор аёлларни ёлғон ҳомиладорликка ишонтириб, кейинчалик уларга ҳомиладорлик тугамаганини айтган ва пул эвазига аборт қилган. Бу мудҳиш жиноят ортидан олиб борилган тергов натижасида ўнлаб аёллар жабрлангани маълум бўлди.

 

Тергов натижаларига кўра, 58 ёшли шифокор беморларига махсус дори воситаларини берган, бу эса ҳомиладорлик тестларини сохталаштириб, аёлларга ҳомиладорлик ҳиссини пайдо қилган. Кейинчалик у чақалоқ бачадонда вафот этганини айтиб, сунъий аборт амалиётини ўтказган ва шу орқали катта миқдорда пул ишлаб топган.

 

Фирибгарлик Бюроси томонидан олиб борилган терговда 12 нафар жабрланувчи аёл гувоҳлик берди. ДНК таҳлиллари натижасида шифокор операция қилган аёлларнинг ҳомилалари уларга тегишли эмаслиги аниқланди. Шунингдек, шифокорнинг Ширнак, Айдин ва Измир шаҳарларида жойлашган клиникаларида ҳам текширувлар ўтказилди ва натижада İсмет Бесен ҳамда унинг 4 нафар ёрдамчиси қўлга олинди.

 

Бесен 14 февраль куни расмий равишда ҳибсга олинган ва унга “йирик миқёсдаги фирибгарлик” айби қўйилган.

 

Тергов давомида Бесеннинг аввал ҳам ноқонуний ишларга қўл ургани аниқланган. У 2006 йилда “Йил шифокори” унвонини олган бўлсада, 2007 йилда дори воситалари билан боғлиқ фирибгарлик учун ҳибсга олинган. Ҳозирда ушбу иш бўйича 3 та клиника ва 9 та дорихонанинг эгалари ҳам тергов остида.

 

Шифокорнинг фаолияти текширилганда, фақат 7 ой ичида 25 мингдан ортиқ беморни қабул қилгани ва уларга турли дорилар ёзиб бергани аниқланган. 2005 йилда эса у Силопи Давлат касалхонасида кунига ўртача 171 беморни қабул қилиб, рецепт ёзган. Бундан ташқари, тергов жараёнида Бесеннинг Анқарада 15 та кўчмас мулкка эгалиги ҳам маълум бўлган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Туркияда шифокор аёлларни ҳомиладорликка ишонтириб, фирибгарлик қилган | Zamon.uz