Жаҳон

Украина ва Финляндия мудофаа соҳасида янги келишув имзолади

Финляндия Украинага мудофаа соҳасида ёрдам бериш мажбуриятини олди.

Украина ва Финляндия мудофаа соҳасида янги келишув имзолади

 

Украина ва Финляндия ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида янги келишув имзоланди. Меморандумга Финляндия мудофаа вазири Антти Ҳяккянен ва Украинанинг мудофаа вазири Рустем Умеров томонидан имзо чекилди.

 

Финляндия Мудофаа вазирлиги томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, меморандум доирасида:

  • Мудофаа саноати ва ҳарбий техника соҳасидаги ҳамкорлик кучайтирилади
  • Ахборот алмашинуви ва ҳарбий тадқиқотлар бўйича тажриба алмашилади
  • Ҳарбий инновациялар ва ўқ-дорилар ишлаб чиқариш соҳаси ривожлантирилади
  • Финляндия ва Украинадаги мудофаа лойиҳаларида ўзаро ҳамкорлик қилинади

 

Келишувнинг мақсади ҳар икки давлатнинг мудофаа салоҳиятини ошириш ва ўзаро стратегик шерикликни мустаҳкамлашдир.

 

Мазкур меморандум Финляндиянинг Украинага кўрсатаётган ҳарбий ёрдамининг навбатдаги босқичи бўлиб, расмий Ҳелсинкининг Киев билан мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истагини билдиради. Шу билан бирга, Финляндия Украина билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилиш ва ҳарбий-техник қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлаган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Украина ва Финляндия мудофаа соҳасида янги келишув имзолади | Zamon.uz