Жаҳон

Англияда малакасиз жарроҳ беморларнинг ҳаётига зарар етказди

У нотўғри операциялар туфайли 91 беморнинг ҳаётини хавфга қўйган.

Англияда малакасиз жарроҳ беморларнинг ҳаётига зарар етказди

 

Англияда малакасиз жарроҳ 91 нафар беморга нотўғри тиббий муолажалар ўтказиб, уларнинг соғлиғига жиддий зарар етказган.

 

Жабрланганлардан бири, 51 ёшли Анжела Гловернинг сўзларига кўра, 2018 йилда Уолсоллдаги давлат касалхонасида ишлаган жарроҳ Миан Мунавар Шоҳ унинг елкасига нотўғри ташхис қўйиб, асоссиз операция ўтказган. Аёлнинг фақат мушак ёрилиши бўлишига қарамай, жарроҳ унга металл пинлар қўйган. Натижада у умрбод оғриқда яшашга мажбур бўлган.

 

Тергов натижаларига кўра, доктор Шоҳ 91 беморда нотўғри операциялар бажарган. У мураккаб суяк операцияларини амалга ошириш учун етарли малакага эга бўлмаган бўлсада, суякларни олиб ташлаш, винтлар ўрнатиш ва протез жойлаштириш каби жарроҳлик амалиётларини бажарган.

 

Касалхона директори жабрланган беморлар ва уларнинг оилаларидан расман узр сўради. Ҳозирча жарроҳ қандай жавобгарликка тортилиши ва беморлар етказилган зарар учун компенсация олиши-олмаслиги номаълумлигича қолмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Англияда малакасиз жарроҳ беморларнинг ҳаётига зарар етказди | Zamon.uz