Жаҳон

Шимолий Кореяда уч киши қатл қилинди

Улар мамлакатдан қочишга уринганликда айбланган.

Шимолий Кореяда уч киши қатл қилинди

Шимолий Кореянинг уч фуқароси мамлакатдан қочишга урингани учун омма олдида қатл этилди. Маҳаллий аҳоли, жумладан, болалар ҳам ушбу даҳшатли манзарага гувоҳ бўлишга мажбур қилинган. Бу воқеа Шимолий Кореянинг қаттиқ назорат остидаги режимидан қочишга уринганларга нисбатан шафқатсиз муносабатини яна бир бор кўрсатмоқда.

 

Маҳаллий манбаларга кўра, Ким исмли икки ака-ука ва уларнинг дўсти Ри Жанубий Кореяга қочишни режалаштирган. Улар бир неча ой давомида тайёргарлик кўриб, кичик қайиқ сотиб олишган ва 6 январь куни қалин туман ичида сузиб кетишга ҳаракат қилишган. Бироқ, Шимолий Корея хавфсизлик кучлари уларнинг режасини фош қилиб, қўлга олишган.

 

Уч кишига нисбатан давлатга хиёнат айби қўйилган ва уларнинг қишлоқ аҳли олдида отиб ўлдирилгани айтилмоқда. Шимолий Корея ҳукумати ўз фуқароларининг мамлакатдан қочишини олдини олиш учун шафқатсиз чоралар кўришда давом этмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.