Японияда Қуръони Каримнинг японча таржимаси чиқарилди
Ҳозирда унинг 100 минг нусхада чоп этилгани айтилмоқда.

Рамазон ойида Японияда Қуръони Каримнинг япон тилига таржимаси 100 минг нусхада нашр этилди. Бу Ислом динини қабул қилган ва унга қизиқиш билдираётган японлар сонининг ортиб бораётгани билан изоҳланади.
Охирги йилларда Японияда Исломга бўлган қизиқиш сезиларли даражада ошган. Жамиятда мусулмонлар жамоаси кенгайиб, Ислом маданияти ва қадриятларига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда.
Мутахассислар таъкидлашича, Қуръони Каримнинг япон тилидаги таржимаси исломий билимларни кенг тарқатишга ва япон жамиятида Ислом ҳақида тўғри тасаввур уйғотишга хизмат қилади.







