Жаҳон

АҚШда кучли бўрон ва торнадо кузатилди

Оқибатда 16 киши ҳалок бўлган.

АҚШда кучли бўрон ва торнадо кузатилди

 

АҚШнинг Ўрта Ғарбий ва жанубий ҳудудларида кучли бўрон ва торнадолар содир бўлиб, камида 16 кишининг ҳаётига зомин бўлди. НБС Невс телеканалининг хабар беришича, табиий офат энг кўп талафот етказган штатлар Миссури, Арканзас ва Техас бўлиб, у ерда қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ортиб бораётгани айтилмоқда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, Миссурида 10 киши, Арканзас ва Техасда эса 3 нафардан одам ҳалок бўлган. Арканзаснинг саккиз графлигида 29 киши жароҳатланган, Миссурида эса 316 мингдан ортиқ мижоз электр таъминотисиз қолган. Табиий офат йўлларни тўсиб қўйган, уйлар ва инфратузилмаларга жиддий зарар етган.

 

Расмийлар бошқа штатларда ҳам торнадо хавфи юқори эканини билдирди. Миллий об-ҳаво хизмати аҳолига ҳушёрликни ошириш ва хавфсизлик чораларини кўришни тавсия қилди. Қутқарув хизматлари вайроналар остида қолганларни қидириш ишларини давом эттирмоқда.

 

Мутахассисларнинг фикрича, бу йил АҚШда торнадолар мавсуми одатдагидан тез бошланиб, табиий офатлар сони ва кучи ошиши мумкин. Айни пайтда фавқулодда вазият хизмати аҳолига ёрдам бериш учун қўшимча ресурсларни сафарбар қилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.