Жаҳон

Россияда кунига 170 га яқин зилзила қайд этилди

Бунга Безймянний вулқонининг фаоллашуви сабаб бўлмоқда.

Россияда кунига 170 га яқин зилзила қайд этилди

 

Россиянинг Камчатка минтақасида жойлашган Безймянний вулқонида кунига 170 га яқин сейсмик ҳодисалар қайд этилмоқда. Россия Фанлар Академияси Геофизика хизмати Камчатка филиали томонидан берилган маълумотларга кўра, бу зилзилалар вулқон гумбазининг кучли порлаши ва доимий иссиқ бўлакли кўчкилар билан бирга келмоқда.

 

Мутахассисларнинг хабар беришича, кечаси гумбазнинг ёрқин порлаши аниқ кўзга ташланади, шунингдек, вулқоннинг жануби-шарқий ёнбағрида иссиқ бўлакларнинг мунтазам равишда сирғалиб тушиши кузатилмоқда. Бундан ташқари, вулқондан ҳавога кўтарилган кул устуни 3 километр баландликка етган. Ушбу вазият туфайли авиация хавфсизлиги учун апельсин коди эълон қилинди, бу эса ҳаводаги транспорт воситалари учун жиддий хавф борлигини билдиради.

 

Безймянний вулқони Камчатканинг Уст-Камчатка тумани ҳудудида, Ключи посёлкасидан 40 километр узоқликда жойлашган. Унинг баландлиги тахминан 3 минг метрни ташкил этади. Сўнгги марта вулқон 2024 йилнинг июль ойида отилган эди.

 

Мутахассислар вулқоннинг янада фаоллашиши эҳтимолини истисно этмаяпти ва ҳудудда яшовчи аҳолига ҳушёр бўлишни тавсия қилмоқда. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россияда кунига 170 га яқин зилзила қайд этилди | Zamon.uz